Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий спортчилар тақдирланди

окт 09 / 2018

– 18 август-2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтди

– Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 21та олтин, 24та кумуш ва 25та олтин медални қўлга киритди

– Умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади

alt

Шу йилнинг 18 август-2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 21та олтин, 24та кумуш ва 25та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллашганди.

Кеча, 9 октябрь куни Мудофаа вазирлигида Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновлар ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

«Осиё ўйинларидаги муваффақиятда албатта ҳарбий спортчиларимизнинг ҳиссалари катта. Умуман, ўзбек спортида Мудофаа вазирлиги спорт клубининг тутган ўрни беқиёс. Спортнинг деярли ҳар бир турида Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакилларини учратишимиз мумкин. Улар орасида Осиё ўйинлари, Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчиларимиз талайгина. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни қитъамизда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақада совриндор бўла олганлигингиз билан табриклайман. Энди 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйнларида ҳам муваффақиятли юришни давом эттиришингизга тилакдошмиз», – деди Умид Аҳмаджонов.

Қайд этиш лозимки, Осиё ўйинларида совриндор бўлган спортчиларнинг 33 нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳисобланади. Тадбир давомида Осиё ўйинлари совриндорларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Мусобақа чемпионлари Вадим Меньков, Руслан Нуриддинов, шунингдек, кумуш медаль соҳибаси Надия Дусановага лейтенант ҳарбий унвонлари тантанали равишда топширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *