Надия Дусанова ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди
01 феврал 2018, 20:41 1031 кўрилди

alt

Эронда 1 февралдан старт олган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатининг қизлар ўртасида баландликка сакраш баҳсларида ҳамюртларимиз Надия Дусанова ва Сафина Саъдуллаевалар иштирок этишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар қилинишича, бугун ўтказилган баҳсларда Надия Дусанова 1.87 метр баландликка сакраб, олтин медаль соҳибига айланди.

400 метрга югуриш баҳсларида стартга чиққан Нигина Шарипова эса саралаш босқичида муваффақиятли қатнашиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қолган спортчиларимизнинг турнирдаги иштироклари режаси қуйидагича кўриниш олган:

1.02.2018

Баландликка сакраш

18:00. Дмитрий Мельситов

Узунликка сакраш

20:00. Жавоҳир Нориев (саралаш)

2.02.2018

Ядро улоқтириш

10:10. Елена Смольянова 

18:15. Сергей Дементьев

18:15. Григорий Камуля

3.02.2018

Узунликка сакраш

9:30. Роксана Худоярова

Уч хатлаб сакраш

17:30. Жавоҳир Нориев

Бешкураш

9:00. Александра Юркевская

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама