Месси терма жамоадан кетадими?
25 июн 2018, 12:52 426 кўрилди

alt

Интернет нашрларида “Барселона” ҳужумчиси Лионел Мессининг терма жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

“Milli.az” нашрига кўра, бунга Лионел Месси ва Аргентина терма жамоаси бош мураббийси Хорхе Сампаоли ўртасида можаро сабаб бўлган.

Хорватияга қарши ўйиндан олдин Месси ва мураббий ўзаро келишмай қолган. Месси асосий таркибга Дибалани киритишни сўраган, аммо Хорхе бу таклифни инобатга олмаган. Шунингдек, Ди Марияни ҳам захирага олган. Унинг ўрнига тушган футболчиларнинг ўйини эса Мессига ёқмаган.

Нашрга кўра,Мессининг Хорватияга қарши кайфиятсиз ўйинига ҳам шу келишмовчилик сабаб бўлган. Месси айни дамда Нигерияга қарши бўладиган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учинчи тур ўйинидан кейин терма жамоадан кетишни мўлжалламоқда. У Сампаоли қўл остида ўйнамоқчи эмас, деб ёзади Aniq.uz.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018нинг иккита туридан кейин атиги 1 очкога эга бўлиб турибди. Месси ҳозирча Мундиалда гол урмади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Шархлар
Реклама