"Мени кечиринг, Равшан ака" — Уткин Равшан Эрматовдан кечирим сўради
25 июн 2018, 16:21 2017 кўрилди

 

alt
 
Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин ўзининг Instagram’даги саҳифасида  Равшан Эрматовдан унинг номига айтган ҳақоратлари учун кечирим сўради.
 
"Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам. Унинг оиласи, яқинлари ва дўстларига соғлик ва омадлар тилайман. Умрлари узоқ бўлсин. Аммо менинг ҳам ишқибозлик қилишга, ақлимни йўқотишга ва сизлар каби омадимни синашга ҳаққим бор. Агар буни тушунмасангиз, демак сизлар ишқибоз эмассизлар. 
 
Равшан ака, мен сизнинг бу воқеага аҳамият беришингизга ишонмайман. Мени кечиринг, Равшан ака", - деб ёзган Уткин.
 
Эслатиб ўтамиз, Василий Уткин Аргентина-Хорватия баҳсини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни Твиттерида ҳақорат қилган ва бу кўплаб футбол ишқибозларининг ғазабини келтирганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама