Марат Бикмаев ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 10 млн сўм жарима тўлайди

сен 19 / 2018

“Локомотив” жамоаси аъзоси Марат Бикмаев 10 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди, деб хабар қилади ЎФА матбуот хизмати. Шунингдек, футболчи жамоанинг навбатдаги иккита расмий учрашувидан четлатилди.

МАълум бўлишича, Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида захира ўриндиғида ўтирган футболчи – Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатди. Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам – Владислав Цейтлин ушбу футболчини майдондан четлатди.

Владислав Цейтлин ёзма билдирги орқали ушбу вазиятга изоҳ бераркан, Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилди. 

Мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилиб, Бикмаев Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Е” қисмини қўпол равишда бузган деб топилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *