"Локомотив" стадионида футболчи қаллиғининг қўлини сўради (+фото)

сен 24 / 2018

 

– "Локомотив" – "Бунёдкор" учрашуви якунида футболчилар "Удаj се за мене" (Менга турмушга чиқ) ёзуви туширилган либосда стадионга тушишди

– Сербиялик Игорь Йелич қиз ўртоғи дан унга турмушга чиқишини сўради

 

Суперлигада 24-тур учрашувларидан ўрин олган "Локомотив" – "Бунёдкор" учрашуви якунида кутилмаган ҳолат юз берди. 

Championat.asia нашри хабарига кўра, "Локомотив"нинг сербиялик легионери Игорь Йелич дербида қўлга киритилган муҳим ғалабадан сўнг қиз ўртоғи Елена Марковичнинг қўлини сўради.

Учрашув якунлангач, "Локомотив" ўйинчилари олдиндан тайёрлаб қўйилган, серб тилида "Удаj се за мене" (Udaj se za mene, Менга турмушга чиқ) деб ёзилган либосларни кийиб олишади. 

28 ёшли футболчи шундай ўзига хос тарзда қиз ўртоғидан унга турмушга чиқишини сўради. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *