Иқтидорли дзюдочиларимиз 24 та медални қўлга киритишди

мая 14 / 2018

alt

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтмоқда. 

Унда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколари ўйналмоқда. Мазкур мусобақада қитъамизнинг 20 мамлакатидан 400 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро куч синашаётир. 

Чемпионатнинг ёшлар ўртасидаги баҳсларида Г.Муродбоева, Х.Камолидинова, Н.Юлдашева, Б.Омандавлатов, Ш.Пўлатов олтин медални қўлга киритган бўлса, Д.Йўлдошев, А.Юсупов кумуш медаль соҳибига айланди. Шунингдек, Д.Келдиёрова, И.Агажонова, О.Номонов, Ю.Нормаматов ҳамда Ю.Тўрақулов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. 

Ўсмирлар ўртасида ўтган беллашувларда С.Қадамбоева, Н.Ермагамбетова, Б.Шарифжонов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионига айланди. 

Мусобақада финалга қадар муваффақиятли иштирок этган М.Очилов, Ж.Назаров, А.Абдулазизов, Ф.Холмуродова, Ш.Қурбонова терма жамоамизга кумуш медаль келтирган бўлса, О.Ўринбоев, Ф.Турсунбоева, Т.Эркинов ҳамда Ш.Умирзоқов бронза медаль соҳиби бўлди. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *