Игорь Шквирин энди "Сурхон"да мураббийлик қилади

июн 19 / 2018

Картинки по запросу игорь шквырин

ПФК “Сурхон”нинг мураббийлар таркиби ўзгарди. Футбол клубнинг бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг ўрнига энди бош мураббий сифатида  Игорь Шквирин фаолият олиб боради. Бу ҳақда ПФК “Сурхон" матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Игорь Шквирин мураббийлик  фаолиятини «Қизилқум»да бошлаган, Кейинги фаолиятини  ПФК “Сўғдиёна”да бош мураббий сифатида давом эттирган.  Кейинроқ «Олмалиқ» бошқарувига келиб, бу жамоада 9 йилдан ортиқ фаолият олиб борган. 2016 йилларда Бекободнинг ПФК “Металлург” жамоасида селекционер мураббий сифатида фаолиятини давом эттирган.

Игорь Шквирин ПФК “Сурхон” бош ҳомийси “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов топшириғига асосан, эндиликда мазкур футбол жамоасининг бош мураббийси сифатида фаолиятини давом эттиради. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *