Ғофур Раҳимов AIBA президентлигига номзодини қўйди

сен 26 / 2018

 

– AIBA вице-президенти Серик Конакбаев ҳам номзодини илгари сурди

– Сайлов 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади

– ХОҚ Раҳимовга номзодини бекор қилишни тавсия қилганди

alt

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов ва ташкилотнинг вице-президенти Серик Конакбаев AIBA президентлиги лавозимига номзод этиб кўрсатилди. Бу ҳақда Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлов хабар берди, деб ёзмоқда Риа Новосити.

23 сентябрь куни AIBA президенти лавозимига номзодларни кўрсатиш якунланди. Президентликка сайлов 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади.

«Ғофур Раҳимов ва Серик Конакбаевлар номзоди илгари сурилди», - дейди Умар Кремлев.

Айтиб ўтиш керакки, аввалроқ AIBA президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ғофур Раҳимов ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўртасида келишмовчилик келиб чиққанди. 

ХОҚ Раҳимовга номзодини бекор қилишни тавсия қилган. Акс ҳолда Олимпиада дастуридан бокс чиқариб юборилиши мумкин.

Бундай босимларга қарамай Ғ.Раҳимов номзодини илгари сурди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *