Ўзбекистонлик халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев тунги клубда юз берган пичоқбозлик оқибатида вафот этди

авг 09 / 2018

alt

Ўзбекистонлик халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро мусобақалар ғолиби, эркин курашчи, 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтди.

8 августдан 9 августга ўтар кечаси тахминан соат 00:25 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Aurum 898” тунги клуби олдида жанжал чиққан. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Клуб қўриқчиси ва меҳмон ўртасида чиққан можаро натижасида уч киши (уларнинг икки нафари қўриқчилар) пичоқдан олинган жароҳатлар билан шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
 
Маълумотга кўра, Жамшид Кенжаев пичоқ билан муассасага киришга уринган. Қўриқчилар бунга йўл қўймагани учун Жамшид улардан бирига пичоқ билан зарба берган. Сўнг меҳмон ва қўриқчи ўртасида жанжал чиққан. Натижада Жамшид кўплаб тан жароҳати олган ва жароҳатлари сабаб бугун эрталаб шифохонада вафот этган.
 
Жамшидга тан жароҳатлари етказишда айбланиб, муассасанинг уч нафар ходими ҳибсга олинган. Улар – 24 ёшли Саидазим К., 29 ёшли Шодали К. ва 26 ёшли Жаҳонгир Я. Клуб қўриқчиси бўлиб ишловчи, ҳодисанинг икки нафар иштирокчиси 41 ёшли Шерали И. ва Абдурасул М. олган жароҳатлари натижасида шифохонада қолмоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *