Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов Россия спорт шарҳловчиси Василий Уткинга совға бериб юборди

июл 24 / 2018

alt

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов Россия жаҳон чемпионатидан сўнг Россия спорт шарҳловчиси Василий Уткинга совға бериб юборди.

Бу ҳақда Уткин Sports.ru’га берган интервьюсида маълум қилган.

"Ўтган ҳафтада Казансий билан ёзишдим. У Ўзбекистонда ярим финал ва финал ўйинни шарҳлаганди. У Эрматов менга совға юборганлигини айтди", - деди Уткин.

Эслатиб ўтамиз, Уткин Аргентина-Хорватия учрашувидаги судьяликдан кескин норози бўлиб, ўзининг арбитр ҳақидаги мулоҳазаларини Твиттердаги саҳифасида жойлаган эди. Шарҳловчи Эрматов йўл қўйилган қоидабузарликларга сариқ карточка кўрсатмаганидан дарғазаб бўлганди. Кейинчалик Уткин айтган ҳақоратлари учун кечирим сўради.



UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *