Ўзбекистонда Хоккей федерацияси очилди
30 март 2018, 15:51 1008 кўрилди

alt
Адлия вазирлиги 28 мартда Ўзбекистон Хоккей федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram каналида хабар берилди.

Ташкилот хоккей бўйича спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, хоккей бўйича Ўзбекистон спорт терма жамоаларини тузиш ва тайёрлашда иштирок этиш, уларни халқаро спорт мусобақаларида қатнашишга тайёрлаш бўйича тадбирларни таъминлашга кўмаклашиш билан шуғулланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама