Ўзбекистонда 6 сентябрь – Кураш куни сифатида нишонланадиган бўлди

окт 03 / 2017

alt

Ўзбекистонда 6 сентябрь – “Кураш” миллий спорт тури куни сифатида белгиланди. Бу бўйича Президентнинг 2017 йил 2 октябрда янги қарори имзоланди.

Ҳужжатда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида “Кураш” миллий спорт тури марказлари, ҳар бир туман (шаҳар)да замонавий спорт клублари ва секцияларини ташкил этиш; кураш бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирларни доимий асосда ташкил этиш ва ўтказиш; кураш бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирлар иштирокчиларининг автоматлаштирилган маълумотлар базасини жорий этиш; “Кураш” йўналиши бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини ошириш; мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган “яктак” спорт кийимлари ва “кураш гилам”ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш белгиланди.

“Кураш” миллий спорт тури “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари дастурига ўрнатилган тартибда киритилади.

Ўзбекистон кураш федерациясининг Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида “Кураш” миллий спорт тури маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади.

1998 йил 6 сентябрда  Кураш халқаро ассоциацияси таъсис этилган. Бугунги кунда Ассоциация сайёрамизнинг бешта қитъасидаги 129 та миллий федерацияни бирлаштиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *