Ўзбекистон термасини бошқариши кутилаётган Эктор Купер 6 август куни Тошкентга келади

авг 01 / 2018

alt

Аввалроқ аргентиналик мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Championat.asia нашри хабарига кўра, Эктор Купер 6 август куни Тошкентга келади. Куни кеча ЎФА халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Исамиддинов аргентиналик мутахассис Эктор Купер ва унинг ҳуқуқшунослари билан учрашиш учун Испанияга учиб кетган.

Маълумот учун, Эктор Купернинг сўнгги жамоаси Миср термаси эди. 2015 йилда жамоага тайинланган 62 ёшли мутахассис мисрликлар билан ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Бунга қадар, аргентиналик мураббий Аргентинанинг «Уракан», «Ланус», Испаниянинг «Мальорка», «Валенсия», «Реал Бетис», «Расинг», Италиянинг «Интер», «Парма», Туркиянинг «Ўрдуспор», Грециянинг «Арис», БААнинг «Ал-Васл» клубларида, Грузия (2008-2009) терма жамоасида фаолият олиб борган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *