Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Тошкентга келди (фото)

авг 06 / 2018

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Рауль Купер 6 август куни икки нафар ёрдамчиси билан Тошкентга учиб келди. Тошкент халқаро аэропортида ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти ва ходимлари, футбол мухлислари, кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди.

Аргентиналик 62 ёшли мутахассис билан расмий музокаралар ўтказилади, шартномалар имзоланади. Шунингдек, бугун соат 15:00 да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *