Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 5 поғона юқорилади

фев 15 / 2018

alt

ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу рейтингда аввалги ойдагига қараганда 5 поғона юқорилаб, 72-ўриндан жой олди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар қилади.

453 очко тўплаган Ўзбекистон МТЖ Осиёда Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Хитойдан кейин 7-ўринда бормоқда.

ФИФА рейтингини Германия терма жамоаси бошқариб бормоқда. 2-ўринни Бразилия терма жамоаси эгаллаган. 3-ўринда Европанинг амалдаги чемпиони Португалия жой олган. Аргентина 4, Бельгия эса 5-ўринда. Шунингдек, кучли ўнликда Испания, Польша, Швейцария, Франция, Чили термалари бор.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *