Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 77та медаль билан якунлади

окт 12 / 2018

–  III Параосиё ўйинлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун ниҳоясига етди

– Ҳамюртларимиз томонидан 77 та медаль қўлга киритилди

– Медаллар сифати бўйича умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаб турибмиз

alt

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун ниҳоясига етди. 12 октябрь якунларига кўра ҳамюртларимиз томонидан 77 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 35таси олтин, 24таси кумуш ва 18та бронза медалларидир. Медаллар сифати бўйича умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Қайд этиш лозимки, мусобақа давомида бир қатор йўналишлар бўйича Ўзбекистон ўз чемпионларини Осиёга кўз-кўз қилди. Олиб борилган селекция ишлари самараси ўлароқ, мазкур Параосиё ўйинларида янги номлар, янги чемпионлар кашф этилди.

Хусусан, енгил атлетиканинг бир қатор йўналишлари, жумладан, баландликка сакраш (эркаклар, оёқ ампутацияси) бўйича Темур Гиязов, узунликка сакраш (аёллар, қўл ампутацияси) бўйича Камола Абдуллаева, найза улоқтириш (аёллар, қўл ампутацияси) Розия Эргашева, ядро улоқтириш (бўйи 140см дан паст бўлган спортчилар) баҳсларида Бобур Омоновларни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Юқорида қайд этилган спортчиларимиз шу кунгача мазкур йўналишларда Хитой ва Япония мамлакатлари гегемониясига чек қўя олишди. Маълумот учун, терма жамоамиз спортчиларининг асосий қисми вилоятлардан, чекка-чекка қишлоқлардан саралаб олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *