Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Кенияга мағлуб бўлди, миллий терма жамоа Сенегал билан дуранг ўйнади
24 март 2018, 07:55 666 кўрилди

alt

23 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Андижонда Кения олимпия терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Учрашувда рақибларимиз 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари 26 март куни Фарғонада Кенияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш пойтахти Касабланка шаҳрида Сенегал билан ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ушбу учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама