Ўзбекистон миллий терма жамоасига яна уч нафар мураббий бошчилик қилади
16 март 2018, 11:19 3054 кўрилди

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23-27 март кунлари Африканинг Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказиши маълум қилинган эди. 

Хабарингиз бор, ушбу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Темур Кападзеда ҳали мураббийлик тажрибаси йўқлигини инобатга олган ҳолда, тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар кенгаши Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрлашга ёрдам беради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар қилади.

Мураббийлар кенгашидан “Бунёдкор” клуби устози Миржалол Қосимов, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ва “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса Марокашга йўл олишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама