Ўзбекистон меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
16 мая 2018, 16:19 1963 кўрилди

alt

Москва шаҳри мезбонлигида ўтган меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда ЎФА хабар беради.

Финал учрашувида ўзбекистонлик футболчилар Покистон билан тўқнаш келди. Асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунига етган учрашув пенальтилар сериясига қадар етиб борди. Унда футболчиларимиз рақибларидан устун ҳаракат қилди.

Ўзбекистон термасининг сўнгги зарбасини дарвозабон Сергей Исломов аниқ йўллади. Кейин эса ўзи рақибининг зарбасини қайтариб, қаҳрамонга айланди. Қайд этиш керак, Покистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига амалдаги ғолиб сифатида ташриф буюрганди. Энди эса мундиал тахтига ўзбекистонлик футболчилар чиқишди.

Чемпионатида ғолиб чиққан ўзбекистонлик футболчилар 18 май куни Тошкентга қайтиб келади.

Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган футболчиларимиз 17:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.

Қайд этиш керак, ўзбекистонлик футболчилар бундай мусобақада илк бор иштирок этди. Улар финалда мундиалнинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Покистон устидан зафар қучишга муваффақ бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Шархлар
Реклама