Ўзбекистон гимнастика федерациясига янги президент сайланди
05 апрел 2018, 10:22 3254 кўрилди

alt

Абдуллаева Заррина Аъзамовна Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозимига сайланди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати. 4 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ушбу ташкилий масала кўриб чиқилди.

Заррина Абдуллаева — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, бунгача «Ёшлар иттифоқи спорт маркази» маъсулияти чекланган жамият директори лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозимини тарк этганди.

Конференция давомида шунингдек, федерациянинг биринчи вице-президенти сифатида ишлаб келган Руслан Мустаев ва федерация бош котиби сифатида фаолият кўрсатган Гёзелла Филлиповалар ўз лавозимларидан истеъфога чиқишган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама