Ўзбекистон футзал терма жамоаси ОЧда қатнашиш учун Хитой Тайпейига жўнаб кетди

янв 30 / 2018

alt

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида футзал терма жамоаси 1-11 февраль кунлари ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитой Тайпейига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий сайти хабар қилади.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳида Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги ўйинлар тақвими билан қуйидагича:

1 февраль соат 13:30* Ўзбекистон – Жанубий Корея

3 февраль соат 13:30  Тожикистон – Ўзбекистон

5 февраль соат 13:30  Ўзбекистон  - Япония

*Учрашувлар бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *