ЎФА Вадим Абрамовни кечирди
25 июн 2018, 17:18 696 кўрилди

alt

Вадим Абрамов бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроқўми Вадим Абрамовга мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун рухсат берди. Қайд этилишича, мураббий ташкилотга мурожаат билан чиққан.

"Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим.

Мураббийлар, клублар раҳбарлари битта жиҳатни тўғри тушуниб олиши керак. Бундан буён футбол бедарвоза бўлмайди. Ҳар бир иш, ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг жавоби бўлмоғи лозим. Ҳозирда ҳам буни англаб етмаётган ва ўз ҳолича иш олиб бораётган кишилар орамизда бўлиши мумкин. Кимдир футболга гард юқтирмоқчи бўлса, унга орамизда жой йўқ. Ўз ишини билиб, профессионал тарзда адо этиш истагида бўлган, ўз устида ишлашдан тўхтамайдиган кадрлар учун эса барча эшиклар очиқ.

ЎФА Вадим Абрамовнинг келгуси фаолиятига омад тилайди", — дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Вадим Абрамов 2017 йилнинг декабрида футболдан четлаштирилганди.

 

Шархлар
Реклама