Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида бронза медалига эга бўлди

фев 12 / 2018

alt

Футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар қилади.

3-ўрин учун ўтган Ироқ терма жамоасига қарши баҳснинг асосий вақти 4:4 ҳисобида якунлангач, навбат пенальтилар сериясига етди. Ўзбекистон терма жамоасининг 2-дарвозабони Акмал Ҳазратқулов иккита пенальтини қайтариб, учрашув қаҳрамонига айланди.

Шу тариқа Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Осиё чемпионатининг бронза медалларига сазовор бўлишди.

Футзалчиларимиз бугун соат 21:00да Тошкентга қайтиб келишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *