Футбол бўйича ЖЧ-2026га бирданига уч давлат мезбонлик қилади

июн 13 / 2018

Картинки по запросу ea fifa world cup 2018

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасига бирданига учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Бу ҳақда ФИФА ташкилотининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида берган маълумотига асосланиб, stadion.uz хабар беради

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018 мусобақаси эртага, 14 июнь куни Россияда старт олади. ЖЧ-2022 эса Қатарда ўтказилиши тасдиқланган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, бунгача хеч қачон учта мамлакатда жаҳон чемпионати ўтказилмаган. Мезбонлик учун номзодларни танлашда Европа ва Осиё мамлакатларидан номзодлар қабул қилинмаган. Чунки бу йилги мундиал Россияда, 2022 йилги жаҳон биринчилиги эса Қатарда ўтказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *