Фото: Тошкентда Осиё чемпионларини кутиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда
28 янвuary 2018, 22:26 2675 кўрилди

Чемпионлар қайтишмоқда! Улар қайси кўчалардан ўтишади? Тантанали кутиб олиш маросими қаерда бўлади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида Вьетнамни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта қитъа чемпионига айланди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун, 28 январь куни соат 23.50да Тошкентга учиб келади. Терма жамоамиз аъзоларини Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.

Championat.asia хабарига кўра, соат 00.00 да Осиё чемпионлари чиққан автобус Аэропорт терминал-3 (маҳаллий),  Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий кўчаси ҳамда А.Темур айланмаси ва «Ўзбекистон» меҳмонхонаси бўйлаб ҳаракатланади.

«Ўзбекистон» меҳмонхонасида шахсан Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан футболчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, чемпионларнинг ҳар бирига Президент  совғаси сифатида Malibu автомобиллари топширилади.

Ушбу тадбир "Ўзбекистон24" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

UZ24 мобиль мухбири футболчиларни кутиб олиш маросимига тайёргарлик жараёнидан фотолавҳа тақдим этди.

Фото

alt

altaltalt

altalt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  28 янвuary 2018, 23:20
Prizidentimizga raxmat sportga bo'lgan etiborlari uchun!!!!
O'zbek o'g'lonlari bundan xam yuqori o'rinlarga erishadi inshi ollox!!!
O'ZBEGIM senga tassano !!! Olga Mustaqil yurt Farzadlari !!!!!
Реклама