Фото: Ўзбек футболи тарихида илк бор стадионда келин саломи берилди

сен 06 / 2018

Ўзбекистон аёллар чемпионатининг 19-туридан ўрин олган «Шўртан Lady» - «Қизилқум Гули» ўйинида кутилмаган ҳолат юз берди.

«Шўртан» футболчиси Улдона Тўхтаева ўйиндан олдин келин саломини берди, деб хабар қилади ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев.

Хабарга кўра, футболчи бир ҳафта олдин турмушга чиққан бўлган ва шу туфайли, ўзбек урф-одатига кўра, стадионда келин салом қилган. "Шўртанчилар"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда Улдона Тўхтаева битта голли узатмани ҳам амалга оширган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *