ФИФА рефериси Равшан Ирматов ЖЧ-2018 га борадиган хакамлар рўйхатига киритилди
30 март 2018, 15:26 3750 кўрилди

alt

ФИФАнинг Ҳакамлар қўмитаси ЖЧ-2018да ишлайдиган 36 нафар бош ҳакам ва 63 нафар ён ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатда Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ҳам бор, деб хабар қилади ЎФА расмий сайти.

Жами ҳакамлар 46та турли хил мамлакатлардан Жаҳон чемпионати ўйинларида ишлашга таклиф қилинган. Равшан Эрматовдан ташқари Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдаси (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюжи Сато (Япония) ва Навоф Шукрулло (Баҳрайн) ЖЧ-2018га таклиф қилинган.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича дунё рекорди соҳиби ҳисобланади. У 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйинда бош ҳакамлик қилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама