Эктор Купер йиғинга чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинди

окт 03 / 2018

 

– Терма жамоа 6-17 октябрь кунлари Тошкентда йиғин ўтказади

– Йиғин доирасида Корея ва Қатар миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 6-17 октябрь кунлари Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Корея Халқ Демократик Республикаси ва Қатар миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади. 

Бош мураббий Эктор Купер мазкур йиғинга чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинди:

Дарвозабонлар

Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Элдор Суюнов (“Пахтакор”)

Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)

Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:

Егор Кримец (“Пахтакор”)

Анзур Исмоилов (“Локомотив”)

Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)

Достон Турсунов (“Нефтчи”)

Олег Зотеев (“Локомотив”)

Владимир Козак (“Пахтакор”)

Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)

Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков (“Насаф”)

Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)

Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)

Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)

Икром Алибоев (“Локомотив”)

Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)

Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)

Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)

Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳужумчилар: 

Иван Нагаев (“Қизилқум”)

Марат Бикмаев (“Локомотив”)

Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Йиғинга Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам чақирилганди. Аммо жароҳати сабабли Денисов йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *