Армен Багдасаров дзюдо федерациясига раис ўринбосари этиб сайланди

июн 29 / 2018

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Мўминов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон дзюдо федерациясига Олимпия ўйинлари совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Армен Багдасаров вақтинчалик раис ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб сайланди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати.

Фарход Тўраев Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланиб, спортчиларимизни бевосита Осиё ўйинларига тайёрлайдиган бўлди.

Федерация янги раҳбарга бир қатор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, Осиё ўйинларида натижалар самарадорлигини ошириш, дзюдонинг оммавийлигини янада кўтариш, бу борада спортнинг ушбу тури оммавийлигини, керак бўлса, футболдан ҳам ошириш асосий вазифа қилиб белгиланди.

Унга кўра, яқин вақт ичида мамлакатимизда дзюдони ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Янги раҳбарият олдига Республикамиз бўйлаб селекция ишларини кучайтириш, жисмоний бақувват ёшларни топиб, уларни янги ном сифатида терма жамоага тайёрлаб бериш вазифаси қўйилди. Бугунги кунда олиб борилаётган сиёсатга монанд, дзюдо ҳам аҳоли орасида энг қуйи бўғиндан яъни, мактабгача таълим муассасасидан бошлаб ривожлантирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *