Алишер Усмонов "Пахтакор" клуби акционерига айланди

апр 10 / 2017

Аввалроқ Россияда фаолият олиб борадиган асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг футбол клубларидан бири акционерига айланиши мумкинлиги хабар берилган эди.

Championat.asia нашри хабарига кўра, бугун "Пахтакор" клуби раҳбариятида ўзгариш рўй бериб, Алишер Бурхонович Усмонов клубнинг янги акционери деб эълон қилинди. 

Шунингдек МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Ахматджанов Умид Махаматджанович "Пахтакор" клубининг бош директори этиб тайинланди. 

Клуб бош директори лавозимида бугунга қадар Рустам Кўпайсинов ишлаб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада клуб бош мураббий этиб Равшан Ҳайдаров тайинланган эди

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *