Алишер Усмонов Ўзбекистондаги футбол клубларидан бирини сотиб олиши мумкин

апр 10 / 2017

alt

Россияда фаолият олиб борадиган асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов Тошкентнинг «Пахтакор» клуби акционерига айланиши мумкин. Бу ҳақда СА нашрига асосланиб tribuna.uz ёзади.

«Тошкентда миш-миш авжида. Эмишки «Арсенал» клубининг эгаларидан бири бўлган Алишер Усмонов «Пахтакор» акциядорига айланган. Куни кеча у илк маротаба Ўзбекистон давлат каналига ҳам интервью берган эди. Икки давлат ўртасида келишиланаётган лойиҳаларнинг истиқболи тўғрисида гапириб ўтган миллиардернинг, «Пахтакор»ни ростдан ҳам бошқарадими ёки йўқ, бу саволга клубдан ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ», дейилади хабарда.

Нашрнинг эслатишича, бундан бир неча йил муқаддам, Алишер Усмонов «Навбаҳор» клубини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиққан, бироқ бу ҳам миш-мишлигича қолиб кетганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *