AIBA раҳбари Ғофур Раҳимов Тошкентга келди

июл 28 / 2018

alt

27 июль куни Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Уни Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Суҳбут чоғида AIBA раҳбари Ўзбекистонда бокс ривожи учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

«Ишонтириб айтаманки, Ўзбекистонда бокснинг ривожланишида AIBA ҳар томонлама ёрдам беради. Бундан ташқари, ўзбек бокси мактаби ўз шонли тарихига эга. Устозлар анъанасини ёш авлод муносиб давом эттириб, Токио Олимпиадасида энг баланд чўққига эришишларига ишончим комил. Ҳамкорлигимиз муваффақиятли ва истиқболли бўлишига ишончим комил», – Ғофур Раҳимов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *