Реклама
топ10
Гулнора Каримованинг адвокати музлатилган пуллар Ўзбекистонга қайтарилишидан норози
3906 просмотров
Уткин ҳикояси: россиялик футбол шарҳловчиси Равшан Эрматовни ҳақорат қилди
3667 просмотров
22 июнь... Бутун инсониятни ларзага солган сана
2734 просмотров
"Тashkent сity"да қурилиш ишлари қандай кетмоқда? (+фото)
2137 просмотров
Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади
1885 просмотров
Фарғонада шундай мактаб бор, ҳудудида товуқ ва чорва боқилади (+фото)
1685 просмотров
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига алкотестерлар берилади
1591 просмотров
Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда
1500 просмотров
Видео: Яшнобод туманининг ғалатироқ кўчасидаги ғалатироқ ишлар
1427 просмотров
Равшан Эрматов бошқарган Аргентина - Хорватия учрашувидан фотогалерея
1054 просмотров
Ўзбекистон билан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
06 октябр 2014, 12:24 1649 кўрилди
Ўзбекистон билан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда сайёҳликни янада ривожлантириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш, Буюк ипак йўлида туризмни кенг оммалаштириш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
Ўзбекистонда болалар ва ота-оналар учун инглиз тилини ўрганиш ойлиги ўтказилмоқда
06 октябр 2014, 11:52 3890 кўрилди
Тошкентда “Ота-оналар билан инглиз тилини ўрганамиз” интерактив ойлик компаниясининг очилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Британия Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, UNICEF жамғармаси ва Ўзбекистонда чет тилларини ўқитиш инновацион услубларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ташкил этиладиган ушбу тадбирлар ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва устозлари учун мўлжалланган.
Тошкентдаги Инҳа университетининг ўқув биноси очилди
03 октябр 2014, 17:23 4417 кўрилди
2014 йил 2 октябрь куни пойтахтимиздаги Инҳа университети фаолиятининг бошланиши ва ўқув биносининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда университет кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар талабаларга муассислар гранти асосида бепул ўқиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида "Сардорлар суҳбати" ўқув тўгараги очилди
03 октябр 2014, 16:53 2646 кўрилди
2 октябрь куни Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Сардорлар суҳбати” ўқув тўгарагининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тўгарак Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси томонидан ташкил қилинди.
Пойтахт бекатларида автобуслар неча дақиқа тўхташи керак?
03 октябр 2014, 15:55 1649 кўрилди
“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси UZ24 сайтига йўллаган хатида маълум қилишича, шаҳар транспортининг ҳаракатланиш графигига мувофиқ, барча автобусларга бекатларда (хусусан, “Олой”бозори, “Чорсу” бозори ва бошқа) 40 сониядан 1 дақиқагача тўхтаб туришга рухсат берилган. Сўнгги бекатларда эса 2 дақиқадан 5 дақиқагача тўхташ мумкин.
2014 йилнинг 9 ойи мобайнида Тошкент шаҳрида 1 минг 264 та ёнғин содир бўлган
03 октябр 2014, 12:55 4151 кўрилди
Мутахассисларнинг берган маълумотларга кўра, ўтган тўққиз ой мобайнида Тошкент шаҳрининг ўзида 1 минг 264 та ёнғин содир бўлган. Бу ўтган йилгига нисбатан кўпроқ. Булар ичида тан жароҳати олган, ҳатто ёнғин туфайли ҳалок бўлган инсонлар ҳам бор.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 26 октябрдан парвозларни кузги-қишги жадвал бўйича амалга оширади
03 октябр 2014, 12:12 1507 кўрилди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 26 октябрдан кузги-қишги парвозлар жадвалига ўтади. Қишки жадвал 2015 йилнинг 28 мартига қадар амал қилади.
Ислом Каримов қўшни давлатларга ҳам "Талго" поездларини сотиб олишни тавсия этди
03 октябр 2014, 11:28 1880 кўрилди
2 октябрь куни Самарқандда иш бошлаган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Нутқ матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
"Саломатлик поезди" Тўрткўл туманига етиб келди
03 октябр 2014, 10:21 1774 кўрилди
Қорақалпоғистон Республикасига Тошкентдан "Саломатлик поезди” юборилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Куни кеча поезд Тўрткўл туманига етиб келди ва шифокорлар томонидан аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ислом Каримов Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Талеб Рифаини қабул қилди
03 октябр 2014, 09:58 3719 кўрилди
Кеча, 2 октябрь куни Самарқандда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Самарқанд шаҳридаги “Форумлар мажмуаси”да БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош котиби Талеб Рифаини қабул қилди.
Тошкентда иккита йирик масжидлар таъмирланди
02 октябр 2014, 17:53 1865 кўрилди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Ҳасанбой” ҳамда Шифокорлар шаҳарчасида жойлашган “Чимир ота” масжидларида таъмирлаш ишлари якунига етди.
"Истанбул-Тошкент" рейси йўловчиларининг 30 граммдан ортиқ заргарлик буюмлари божхона назоратидан "эсон-омон" ўтолмади
02 октябр 2014, 15:15 0 кўрилди
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла буюмларнинг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатларига нуқта қўйилди.
Қўшни давлат фуқароси беҳаё мазмундаги "DVD" дискларни Ўзбекистонга яширинча олиб киришга урингани фош этилди
02 октябр 2014, 14:52 1404 кўрилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир-йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” поезди орқали юртимизга кириб келган фуқаро Комилжон (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан 1 минг 750 дона DVD ва СD дискларнинг яширинча олиб кирилишининг олди олинди. Яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан қўшни давлат фуқароси Сеилхоннинг 24 дона беҳаё мазмундаги видео лавҳаларда ёзилган 4 дона “DVD” дискларни яширинча олиб киришга урингани фош этилди.
Ноқонуний валюталар Ўзбекистондан "учолмади"
02 октябр 2014, 14:26 3645 кўрилди
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарнинг ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтилишига оид бир нечта божхона қоидабузарликлари фош этилди.
Хоразмда ҳамшираларни ишга жойлаш эвазига пора олган шифокор жазога тортилди
02 октябр 2014, 13:51 3514 кўрилди
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исмоил Жумашевнинг бир неча бор хизмат мавқеидан қасддан фойдаланганлиги аниқланди.
Наманганда 2014 йилнинг июнь ойида ўнга яқин учзак чақалоқлар туғилган
02 октябр 2014, 12:37 2080 кўрилди
Наманган вилоятида “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш баркамол авлод таянчи: амалий ишлар, таклифлар, тавсиялар” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.