Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига қабул квоталари эълон қилинди
14 июн 2018, 11:52 817 кўрилди

alt

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 2018-2019 ўқув йили учун бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталари эълон қилинди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" маълум қилади.

Қайд қилинишича, бакалавр таълим йўналишлари бўйича умумий 100 нафар, магистратура йўналиши бўйича 30 нафар, олий журналистика курсларига 6 нафар, умумий 136 нафар талаба қабул қилинади. Улардан 33 таси гранд, 103 таси шартнома асосида.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 2018 – 2019 ўқув йили учун қабул Инҳа университети биносида бўлиб ўтади. (Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, “Зиёлилар” кўчаси, 9 –уй).

Қабул квоталари қуйидагича:

Бакалавр таълим йўналиши (иккита факультет, 8та йўналиш бўйича қабуллар амалга оширилади)

"Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар" факультети (умумий 45 нафар ):

  • Интернет журналистика йўналиши – 10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);
  • Медиадизайн йўналиши – 10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);
  • Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси – 15 нафар (5 та грант, 10 та контракт);
  • Медиамаркетинг ва реклама – 10 нафар (3 та грант, 7 та контракт).

“Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар” факультети (умумий 55 нафар ):

  • Телерадиожурналистика йўналиши – 15 нафар (5 та грант, 10 та контракт);
  • Спорт журналистикаси йўналиши – 10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);
  • Халқаро журналистика йўналиши – 10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);
  • Жамоатчилик билан алоқалар йўналиши – 20 нафар (6 та грант, 14 та контракт).

Магистратура таълим йўналиши

  • “Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар” факультети (умумий 12 нафар):
  • Интернет журналистика мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);
  • Босма оммавий ахборот воситалари мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);
  • Ноширлик иши ва муҳаррирлик мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);
  • Медиаменежмент мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт).

“Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар” факультети (умумий 12 нафар):

  • Халқаро журналистика мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);
  • Ахборот хизматлари технологиялари мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);
  • Телевидение ва радиоэшиттириш мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);
  • Сиёсий-ҳуқуқий журналистика мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт).

Олий журналистика курслари (маълумоти олий бўлган мутахассислар учун)– умумий 6 нафар (6 та контракт).

Университетга умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисида шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.

Қабул жараёни бошқа ОТМлардаги каби 15 июндан 15 июлга қадар давом этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама