Жиззахда Шароф Рашидов номли майдоннинг очилишига тайёргарлик кўрилмоқда (Фото)
30 октябр 2017, 16:20 1355 кўрилди

alt

26 октябрь куни ҳукумат раҳбари бошчилигидаги қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари ишчи гуруҳ билан биргаликда Жиззах шаҳри марказида барпо этилаётган Шароф Рашидов номли майдонда бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилади.

Хабарда қайд этилишича, давлат арбоби ва ёзувчи хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси 6 ноябрь куни очилиши режалаштирилган бўлиб, айни вақтда ҳудудда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Майдон марказида Шароф Рашидов ҳайкали қад ростлаган, унинг орқасида тўрт юлдузли ҳашаматли "Ўзбекистон" меҳмонхонаси, "Бўстон" ресторани, ён қисмида кутубхона ва ахборот-ресурс маркази жойлашган. "Хўжа Нуриддин" мадрасаси олдида Хамид Олимжон ва Зульфия  халқ шоирларининг ҳайкали ўрнатилмоқда, унинг орқа қисмида жойлашган Шароф Рашидов музейининг таъмирлаш ишлари якунига етмоқда. 

Фото

altaltaltaltalt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама