Жиззахда салонида 28 нафар йўловчи бўлган автобус ЙТҲга учради

окт 12 / 2018
 
– 11 октябрь куни “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлида содир бўлган
– Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган
– 3 киши касалхонага ётқизилган, 16 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган
 
Похожее изображение
 
Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобуси “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлининг 23-км да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.
 
Автобус салонида жами 28 нафар йўловчи бўлган.
 
Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда қолган 16 нафар йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *