Жиззахда Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди

окт 04 / 2018

 

– Фирма раҳбаридан камомадни ёпиб бериш эвазига 1200 доллар ва 4 млн сўм олган

– Камомадни ёпа олмагач, 1,5 млн сўмни қайтараётганда қўлга тушган

– Жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган

alt

Жиззах шаҳрида рўйхатдан ўтказилган "Дилором-Шахризода” МЧЖнинг Пахтакор туманидаги "Шодлик” мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича 2018 йил февраль ойида вилоят назорат тафтиш бошқармаси томонидан текширув ўтказилган. Бу ҳақда Жиззах вилоят Sangzor.uz ахборот-портали хабар бермоқда.

Текширув натижасида, аниқланган 36 млн сўмлик камомадни ёпиб бериш эвазига Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. фирма раҳбари Х.Х.дан 1200 АҚШ доллари ва 4 млн сўм пулларни пора сифатида олган. Бундан ташқари, Ш.К. ўз ҳовлисида ҳаммом қураман деб, Х.Х.дан 1000 дона шлакоблок, 1 тонна цемент ва 12 дона шифер олган.

Аммо вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К., "Дилором-Шахризода” МЧЖнинг камомадини ёпа олмагач олган пулларини бир қисми 1,5 млн сўмни молия бошқармаси архивариуси Э.Г. орқали Х.Х.га 2018 йил сентябрь ойи бошида қайтараётган вақтида вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда, Ш.К.га нисбатан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *