Видео: Жиззахда мактаб директоридан пул талаб қилган фирибгар аёл фош бўлди

авг 03 / 2018

alt

Мирзачўллик фуқаро Бойқобилова ўз манфаатлари йўлида мўмай даромадга эришишни ўйлаб қолди. У тумандаги мактаблардан бирининг раҳбари ва мактаб ҳисобчисини ўзининг аризаси бўйича ўткизилаётган текширувда аниқланган камчиликлар орқали, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш билан қўрқитади.

Бу ишни бости-бости қилишнинг биргина йўли борлигини айтади. Бойқобилова аризаси бўйича ўтқизилаётган текширишда уларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириш мазмунидаги кўрсатма бериш учун ўзига уч миллион беш юз минг сўм ҳамда Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими инспектори учун 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилади.

Мирзачўл туман прокуратураси ва Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида фуқаро Бойқобилованинг хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. У талаб этган пуллари далили ашё сифатида олинди.

Айни пайтда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *