Жиззахда икки автомобиль тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
05 апрел 2018, 10:08 1395 кўрилди

alt

Ҳодиса 4 апрель куни соат 12:40 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4Р-34 “Жиззах – Гагарин” йўналишининг 49-километрида содир бўлган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилади.

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро “Нексия”ни “Жиззах – Дўстлик” йўналишида бошқараётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Арнасой туманида яшовчи “Қордаги қоплон” МЧЖ ҳайдовчиси бошқарувидаги “Нексия” билан тўқнашиб кетган.

Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳар икки автомобиль салонида бўлган жами — 8 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама