Жиззахда фермернинг бурнини синдирган ИИБ бошлиғи ўрнига янгиси тайинланди

июл 25 / 2018

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимларда раҳбарлик лавозимларига тайинланганлар ҳақида хабар берди.

alt

Хусусан, подполковник Умматқулов Рустамбек Убадуллаевич Жиззах вилояти Янгиобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоят Янгиобод туман ИИБ собиқ бошлиғи Илҳом Сулаймоновга нисбатан фермерни уриб, тан жароҳати етказганлиги сабабли жиноий иш қўзғатилган эди.

alt

Шунингдек, подполковник Арслонов Баҳодир Эргашевич Қашқадарё вилояти Қарши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *