Жиззахда ака-ука Саркисов каналида чўмилаётиб чўкиб кетди

июл 24 / 2018

alt

23 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшаган ака-ука бахтсиз ҳодисага учради.  ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилишича, 12-сонли ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Р.Х. ва укаси 3-синф ўқувчиси И.Х.лар шу МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Саркисов” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида Р.Х.нинг жасади Зафаробод тумани “Бирлик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “ЮР-24” каналидан топилган.
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *