Жарималар ҳақида маълумот берувчи сайт ишга тушди

мая 04 / 2017

alt

Давлат йўл ҳакарати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) пойтахт чорраҳаларидаги камералар қайд этган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилгани тўғрисида маълумот берувчи dyhxx.uz сайтини ишга туширди.

Ҳар бир ҳайдовчи сайтда шахсий кабинет очиши мумкин, бунинг учун паспорт маълумотлари ва мобиль телефони рақамини киритиши керак бўлади. Шахсий кабинетда ўз қоидабузарликлари ва жарималар тўғрисида билиб олади.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар жарималар ҳақидаги маълумотни 8860 қисқа рақамига автомобиль рақами, техпаспорт серияси ва рақами (масалан: 01A123AA  AAC1234567) ёзилган SMS-хабарнома юбориш орқали ҳам олишлари мумкин. Ҳар бир кириш хабарнинг нархи – $0,05. Мазкур хизмат ҳозирча фақат UMS абонентлари учун амал қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    31 июл 2018, 14:51

    Унг тамондан кувиб утиш

  • Мехмон
    30 июл 2018, 10:06

    орткча одам миндириш

  • лутфуллаев х.л
    21 июл 2018, 13:02

    тухташ такикланган худуда тухташ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *