Жаҳонгир Умаров ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан расмий маълумот берилди

июл 21 / 2018

alt

Хорижий интернет нашри Asiaterra.info сайти орқали “Интеграл инвест” раҳбари ҳисобланган тадбиркор Жаҳонгир Умаров наркотик моддаларни ноқонуний сақлашда айбланиб, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олингани ва унинг қийноқларга солингани хабар қилинган эди. Бу мақолада тарқатилган фактлар ва хулосалар ўйламай тез чиқарилган, дейилади Тошкени шаҳар ИИББ хабарида.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан берилган расмий маълумотга кўра, вазни 10,22 грамм.опий моддаси билан Жаҳонгир Умаров ўз ишхонасида қўлга олинган. Шу воқеа ортидан эса унга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2 қисми билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, айнан унга нисбатан қўлга олиш жараёнида унинг тана қисмида кўкариш ва тан жароҳати излари бўлганлиги ҳам алоҳида таъкидланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *