Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ТВда кўрсатмаслик тўғрисидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

авг 04 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда гўёки Миллий телерадиокомпания раҳбарияти Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир  Ортиқхўжаевни телевидение орқали кўрсатилмаслик тўғрисида топшириқ олганлиги ҳақида тарқалган хабар ҳақиқатдан йироқ эканлигини расман баён этди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида билдирилишича, Тошкент шаҳар ҳокими иштирокидаги лавҳа ёки мақолаларни оммавий ахборот воситаларида кўрсатишга ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас.

“Шу сабаб, Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ёлғон маълумотларга эътибор бермасликларини сўрайди. Боз устига, ушбу маълумот “фейк” (ҳақиқий эгаси кимлиги номаълум) аккаунтдан тарқатилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган муҳим вазифаларни ҳаётга тадбиқ этган ҳолда, пойтахтни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида ўз ишини бир маромда давом эттирмоқда”, дейилади баёнотда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *