Зангиоталик фуқаро қўшнисининг уйига ўт қўйди, ёнғин оқибатида 12 ёшли ўсмир ҳалок бўлган

апр 09 / 2018

Картинки по запросу пожар

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида юз берган ёнғин оқибатида бир киши вафот этди, деб хабар қилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Зангиота тумани Ҳаракат МФЙ Тутзор 2-тор кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Б.С.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйининг пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида Б.С.нинг 2006 йилда туғилган ўғли А.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.  

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота тумани Ҳаракат МФЙ Тутзор 2-тор кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1996 йилда туғилган З.А. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *