Ёшлар иттифоқи Энрике Иглесиаснинг Тошкентдаги концертига чипталар ташкилот томонидан тарқатилмаслигини билдирди

дек 24 / 2017

Испаниялик машҳур қўшиқчи Энрике Иглесиаснинг 28 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган концертига чипталар Маданият вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи орқали иқтидорли ёшларга ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари ва Меҳрибонлик уйларига бепул тарқатилиши ҳақида хабар қилинганди.

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур концертга чипталар Иттифоқ томонидан берилмаяпти.

"Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида 28 декабрь куни юртимизга концерт дастури билан ташриф буюрадиган машҳур поп қўшиқчи Энрике Иглесиаснинг концертига чипталар Ёшлар иттифоқи томонидан берилаётгани ҳақида миш-мишлар кўпайди. Бу гап сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас", дейилади хабарда.

Ҳозирча бошқа ташкилотлар томонидан испаниялик хонанданинг концертига чипталар қандай тарқатилаётгани ёки тарқатилмаётгани ҳақида хабарлар йўқ.

Энрике Иглесиаснинг расмий сайтида Тошкентдаги концерт бўлиб ўтиши тасдиқланган. Унда ёзилишича, концерт соат 19:00дан 23:00гача давом этади. 

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *