
Жорий йилнинг 12 апрель куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “Ёш ватандошлар” фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, чет элдан ташриф буюрган ёш ватандошларимиз, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигида ташкил этилган ташкилотлар раҳбарлари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Маросим аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев нутқ сўзлаб, ёшларни олдинда ажойиб саёҳатлар, қизиқарли баҳс-мунозараларга бой маданий-маърифий дастурлар кутаётганлигини айтди. Бутун дунёдаги ватандошларимизни аҳиллик, дўстликка чорлашни мақсад қилган “Ёш ватандошлар” фестивали ҳар бир иштирокчининг қалбидан муносиб жой эгаллашига ишонч билдирди. Турли йўналишлар бўйича фестивалнинг фахрий меҳмонлари бошчилигидаги маҳорат дарсларидаги иштирокда ёшларимиз юртимиз ривожига ҳисса қўшадиган ғоя ва таклифлари билан ўртоқлашишларини сўради. Фестиваль доирасида ўтказиладиган дастурларда ёшлар дўстлашиб, кўзда тутилган уч йўналиш: тадбиркорлик, фан-таълим ва технологиялар ҳамда туризм соҳаларида қизғин суҳбатлар қуришини, янгидан-янги ғоялардан яралган таклифларни ўртага ташлаши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Барчада қизиқиш уйғотган фестиваль кўтаринки руҳда бошланиб, унда 3 гуруҳга бўлинган ҳолда сессия тақдимотлари намойиш этилди.
Тақдимот намойишида “Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш”, “Ўзбекистонда архитектура келажаги”, “Ўзбекистонда барқарор ҳамкорлик учун асос”, “Бизнес – Ўзбекистонда инвестиция иқлими” ҳамда “Сайёҳларни туризмга жалб этиш йўллари”, “IТ-лойиҳаларни бошқаришда энг муваффақиятли механизмлар”, “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ривожланиш истиқболлари” каби қатор мавзулар кенг муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, “Зарқайнар” мажмуасида ёш дизайнерларнинг миллий либослар коллекциялари намойиши ўтказилди.
-
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мутахассислари томонидан янги изоҳли луғат тайёрланди Мехмон: Салом менга Узбек миллий кошиги Ёр ёрнинг сценарий керак еди каердан топсам болади. Ёрдам бера оламизми? Олдиндан рахмат
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди Мехмон: Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади Мехмон: Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Президент матбуот котиби: Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилмоқда Мехмон: Тўғрисини айтганда республикамизда мажбурий меҳнатга ҳали-бери барҳам берилмайди, шекилли. Сабаби мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойили амалда тўлиқ кучга эга эмас. Юқори мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ваъдаларига эса ҳеч ким ишонмай қўйди. Ҳокимларга берилаётган кенг ваколатлар бюджет ташкилотлари вакилларининг, айниқса ўқитувчилар эксплуатациясининг яна кучайишига сабаб бўлмоқда. Чунки барча мажбурий ишларга жалб этаётган асосий мансабдор шахс бу – ҳокимлар ҳисобланади. Минг афсуски, мажбурий меҳнатга жалб этиш туфайли вафот этиш ҳолати биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Менимча, бундай ҳолатнинг сабабини ўрганишга ҳам ҳожат йўқ. Сабаби шундоқ ҳам аёнку.
-
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
23-24 апрель кунлари Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келади
Автомобиль рақамлари халқаро намунадаги рақамларга алмаштирилади
Яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди