"Ёш китобхон" танловининг саралаш босқичи бошланди
12 июл 2018, 10:27 440 кўрилди

alt

Аввал хабар берганимиздек, бугун “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда танлов иштирокчилари ҳар бир вилоят ва туман-шаҳарларда ташкил этилган, керакли жиҳозлар билан жиҳозланган махсус хоналарда тест синовларини топширмоқда. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази  UZ24 га хабар бермоқда. 

Иштирокчиларга тест топшириш қоидалари бўйича тушунтириш берилди. Ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига 25 дақиқа вақт давомида жавоб беришлари лозим. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан белгиланади. Иштирокчилар натижалари сақлаб қолинади (электрон кўринишда ва имзоланган ҳолда қоғозда). 

Тест натижаларига кўра, 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. “Ёш китобхон” танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш босқичлари шу тартибда кетма-кет уч кунда ўтказилади.

alt

alt

Шархлар
Реклама