Йўл ҳаракати қоидабузарлиги ҳақида хабар берганлар мукофотланади

сен 24 / 2018

 

2019 йил 1 июлдан бошлаб:

– видеорегистратор видеоёзуви фото ва видеорадар қайд этган видеоёзувга тенглаштирилади

– ҳуқуқбузарлик ҳолати тўғрисидаги видеоёзувни юборганларга 9 215 сўм миқдорида пул мукофоти берилади

– бу ҳолатда шахс ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди

Похожее изображение

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 июлдан бошлаб:

– транспортдаги видеорегистраторлар қайд этган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган техника (фото ва видеорадар) қайд этган видеоёзувларга тенглаштирилади;

– ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади;

– ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи (9 215  сўм — таҳр.) миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

– ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди.

Шунингдек, қарор билан Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом айрим ҳуқуқбузарликларга, масалан, хавфсизлик камари тақмаслик, тезликни ошириш, маст ҳолда бошқариш, пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши каби ҳолатларга татбиқ этилмайди.

Ички ишлар вазирлигига 2019 йил 1 июлга қадар видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси юкланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *